"Милан" Саудиянинг "Ал-Аҳли" клубининг туркиялик ҳимоячиси Мерих Демирални сотиб олмоқчи, деб хабар берди журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқда.
Манба берган хабарга кўра, италияликлар футболчи билан шартнома борасида келишиб олишган, энди клублар бир тўхтамга келишлари қолган.
25 ёшли футболчининг Жидда жамоаси билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали уни 18 миллион еврога баҳоламоқда.