"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 22-тури доирасидаги "Осасуна" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Мен жуда ҳаяжонда ва асабий эдим. Ҳисоб 1:0 бўлса, 2:0 қилиш вақти келганди. Биз ўзимиздан кўпроқ нарсани талаб қилишимиз керак. Улар ўн киши билан ўйнашганда, биз тўпга кўпроқ эга бўлишимиз ва рақибнинг майдонида бўлишимиз керак. Гол уришга сабримиз етмади. Бизда икки-учта яққол имконият бўлди, аммо буни амалга ошира олмадик", - деди Хави Mundo Deportivo билан суҳбатда.
Январь ойида "Барселона" бош мураббийи Хави 2023/2024 йилги мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган эди. Унинг қўл остида жамоа Испания чемпионати (2022/2023) ҳамда Испания Суперкубоги (2022/2023) соҳиби бўлди.
22-турдан кейин “Барселона” 47 очко билан Ла Лигада учинчи ўринда бормоқда. Чемпионатда “Жирона” етакчилик қилмоқда (55 очко).
Каталония клуби навбатдаги ўйинни "Алавес"га қарши ўтказади. Учрашув 3 февраль куни Тошкент вақти билан 22:30 да бўлиб ўтади.