"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Витор Рокенинг дебют голи ҳақида гапирди.
18 ёшли бразилияликнинг аниқ зарбаси каталонияликларга “Осасуна” устидан минимал ғалаба келтирди.
“Бу Витор учун жуда муҳим лаҳза. Унинг "Барселона" сафида киритган биринчи голидан кейинги ҳис-туйғуларини тасаввур қилинг, бу ҳам ғолиблик келтирган гол бўлди.
Бундай ёш футболчи учун аста-секин янги шароитларга кўникиш жуда муҳим. Ўйлайманки, бугунги гол унинг мослашиш жараёнига жуда жиддий таъсир қилади. Бу унга келажакда ўзини кўрсатишига ёрдам бериши керак", - деди Хави ўйиндан кейинги интервьюсида.