"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 2015 йилдан бери устозлик қилиб келаётган "мерсисайдликлар" клубини тарк этиш қарорига изоҳ берди.
"Мен жамоадан кетишни хоҳлайман деб айта олмайман. Лекин мен буни қилишим керак. Агар мен жамоани Чемпионлар лигасида ғалабага олиб келадиган мураббий бўлолмасам, унда нима учун давом этишим керак? Мен йўловчи бўлишни хоҳламайман. Шунинг учун мен кетишга қарор қилдим", - деди Клопп TNT Sports билан суҳбатда.
Премьер-лиганинг 22-туридан сўнг "Ливерпуль" энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"дан 5 очко олдинда бормоқда ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.