"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 23-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз уларга қарши сўнгги икки ўйинда ўйнагандек ўйнашимиз керак. Ўйиннинг боришини белгилаб берган вазиятларда самарали ҳаракат қилдик. Мен бу ўйинни интиқлик билан кутяпман, “Ливерпуль”га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш ҳар доим ажойиб. Клопп жамоаси ўйиннинг барча жабҳаларида устунлик қилмоқда, улар жуда зўр, аммо биз уйда ўйнаймиз", - деди Артета матбуот анжуманида.
"Арсенал" - "Ливерпуль" учрашуви 4 февраль куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 21.30 да бошланади.