Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Қатар стадионлари ҳақида таассуротлар

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогининг 1/4 финалида мезбон Қатар терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Бугун сизларга Қатардаги стадионлар ҳақида қисқача гапириб бермоқчиман. Мен мусобақанинг барча 8 та стадионида бўлдим (очилиш ва финал ўтадиган "Лусайл" стадионидан ташқари).

Қайд этиб ўтиш керак, Жаҳон чемпионатига атаб қурилган стадионларнинг аксарияти шаҳар марказидан ташқарида қурилган. Албатта, уларга метро линияси тортилган. Фақат, бугун бўладиган учрашув финал стадиони олдидаги "Лусайл" метросидан қарийб 30 км нарида Ал-Хор шаҳридаги “Ал-Байт” стадионида бўлиб ўтади. Метро станциясидан стадионгача махсус йўлак билан тўхтовсиз автобуслар қатнови йўлга қўйилган. Ташкилотчиларга қойил қолиш керак.

Қатардаги стадионлар ҳақида ёзар эканман, мени бир жиҳат ҳайратлантирди. Стадионлар аллақачон бир спорт мусобақаси ўтказиладиган жойдан, маданий ҳордиқ ўтказиладиган масканга айланиб бўлган. Стадион яқинида моллар (кўнгилчоар савдо марказлари) метро станцияси ёки катта жамоат транспорт тугуни бор. Бу масканга фақат эркаклар семичка чақиш ёки сўкиниш учун эмас, оилалар — аёллари ва фарзандлари билан келишмоқда. Ҳаттоки консерватив исломий давлат ҳисобланадиган Яқин Шарқдаги мамлакатлар, жумладан, Саудия Арабстонидан ҳам.

Яъни, стадион фақат футбол томошаси билан чекланмаслиги, бу ер маданий ҳордиқ чиқарадиган масканга айланиши, концертлар ва турли қизиқарли тадбирлар ҳам ўтадиган, атрофида истироҳат боғи, савдо-кўнгилочар марказлар билан уйғун тарзда қурилган маскан бўлиши керак экан.

Бунинг учун шаҳар марказидан кўра шаҳардан четроқдаги кенг жойлар танлангани маъқул экан, деган фикрга келдим. Шаҳар марказида бундай спорт объектлари шаҳарнинг инфраструктурасига салбий таъсир ўтказади ва маълум муддат ҳаракат фалажланишига олиб келади. Шовқинни айтмайсизми?!

Албатта, ўзимизда ҳам келгусида қурилиши назарда тутилган бундай масканлар шаҳарларимиз четида қурилиши, улар доим гавжум бўлиши учун жамоат транспорти тугуни, кенг-мўл автотураргоҳлар ҳам барпо этилиши лозим.

Шуҳрат Шокиржонов.

Манба: @shokirjonov
Киритилди: 12:31, 03.02.2024.
Ўқилди: 2027 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик