"Интер" бош мураббийи Симоне Индзагининг фикрича, "Ювентус" A Серия чемпионлиги учун курашда бироз устунликка эга.
Гап шундаки, "кекса синёра" еврокубокларда қатнашмайди.
"Ювентус" чемпионлик пойгасида устунликка эга, клуб ҳафтада фақат битта ўйин ўтказади. Юқоридагиларни инкор этишнинг маъноси йўқ.
Шу билан бирга, биз ҳам шикоят қилмаслигимиз керак, чунки биз Чемпионлар лигасидаги йўлимиз қандай кетаётганидан мамнунмиз", - деди Индзаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатдаги бугунги тўқнашув арафасида “Интер” турнир жадвалида “Ювентус”дан бир очко олдинда бормоқда. Aйни пайтда Милан клубининг қўлида битта захира ўйини бор.