"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди.
"Эшитинг, агар сизга Англия чемпионати бўйича мутахассис керак бўлса, мендан сўрамаслигингиз керак, чунки биз кўпинча мавсумни иккинчи ўринда якунлаганмиз. "Сити"нинг иккита ўйини борлиги мени хавотирга солмайди. Биз ҳар доим улардан барча ўйинларда ғалаба қозонишини кутамиз. Бизга уларнинг қандай ўйнашини кузатишнинг ҳожати йўқ", - дея Клоппнинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.
Унинг таъкидлашича, "Арсенал" билан ўйинда унинг жамоаси етарлича яхши кўринмаган.
"Ливерпуль" 23 турдан кейин 51 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Арсенал” 23 турдан кейин 49 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.