Ханс-Дитер Флик "Барселона"ни бошқаришга тайёр.
Аввалроқ, "Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хави ўрнига номзод сифатида кўрилаётгани маълум бўлганди.
Bild нашрининг ёзишича, Флик испан тилини ўрганмоқда. У фаолиятини "Барселона"да давом эттириш вариантини ёқтиради.
Флик "Барселона"нинг асосий вариантига айланди ва Лапорта уни жамоада кўришни хоҳламоқда. Германиялик мутахассис хорижда ишлашга қизиқмоқда.