"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино инглиз ОАВлари унинг сўнгги матбуот анжуманидаги сўзларини нотўғри талқин қилганини айтди.
“Мен “Челси” футболчилари кучли олтиликка муносиб эмас деб айтмадим. Менинг сўзларим контекстдан олиб ташланди. Айтишга ҳаракат қилдимки, биз ҳозир етарлича ўйин кўрсатмаяпмиз”, деди Почеттино Англия кубоги доирасида “Астон Вилла”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Премьер-лиганинг сўнгги икки учрашувида "Челси" бирорта ҳам очко ололмади ва ўз дарвозасидан 8 та гол ўтказиб юборди. Жамоа чемпионат жадвалида ўн биринчи ўринда бормоқда.