"Барселона" спорт директори Декунинг айтишича, клуб футболчи Ламин Ямал 18 ёшга тўлиши биланоқ у билан шартномани узайтиради.
"Биз у 18 ёшга тўлиши биланоқ у билан шартномани узайтирамиз. Биз бу йўналишдаги ишларни ўтган ёзда бошлаган эдик, Ламиннинг амалдаги шартномасида яна 3 йил бор, у 18 ёшга киргач, биз янги шартнома тузамиз", - дейди Деку. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Ямал каталонияликлар тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилнинг ёзида "Барселона"нинг асосий жамоасига қўшилган. Жорий мавсумда 16 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.