Ўзбекистон футбол федерациясининг 2012 йил якунларига бағишланган маросими айни дақиқаларда пойтахтимиздаги "Зарафшон" концерт залида бўлиб ўтмоқда.
Маросим юртимизда футболни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар, қурилаётган стадионлар ҳақидаги видеолавҳа билан бошланди. Шундан сўнг Гулсанам Мамазоитова ижросида "Олға, Ўзбекистон!" қўшиғи янгради. Саҳнага ўрнатилган мониторда эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги-2011 ва ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги ўйинларидан олинган видеолавҳалар бериб борилди.
Шундан сўнг, маросимни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмоновга берилди.
"Бугун футбол оиласи йиғилиб, йил якунлари бўйича сарҳисоб қиляпмиз. 2012 йилда маълум ютуқларга эришдик. Бу нарса барчамизга маълум. Республикада спортнинг ривожланиши, халқаро даражага чиқишида, ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан шароитлар яратилмоқда. Шароит яратилганидан кейин эса спортчилардан натижа талаб қилишга ҳаққимиз бор. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз ЖЧга чиқди, насиб қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ЖЧ йўлланмасини қўлга киритса, тарихий воқеа гувоҳига айланамиз. Ҳали ҳеч бир мамлакатнинг бирданига 3та жамоаси бир йилнинг ўзида ЖЧда иштирок этмаган экан. Барчангизга соғлиқ-саломатлик тилайман", дейди М.Усмонов.
Шундан сўнг ЎФФ Ижроқўмининг қарори билан "O'zbekiston futbol federatsiyasi" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.
"O'zbekiston futbol federatsiyasi" кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланишди:
Наримон Жалолов - Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси
Биродар Абдураимов - футбол фахрийси
Вадим Абрамов - ЎФФ Терма жамоалар маркази селекция хизмати мутахассиси
Рустам Акромов - ЎФФ Терма жамоалар маркази техник директори
Сергей Арутюнов - футбол фахрийси
Самвел Бабаян - "Пахтакор" футбол клуби вице-президенти
Лев Вахтин - футбол фахрийси
Евгений Валицкий - футбол фахрийси
Алексей Евстафеев - Ўзбекистон U22 бош мураббийи
Баҳодир Иброҳимов - футбол фахрийси
Бахтиёр Икромжонов - "Пахтакор" футбол клуби вице-призеденти
Таваккал Исмоилов - "Бунёдкор" футбол клуби собиқ бош директори
Тўлаган Исоқов - футбол фахрийси
Аҳрол Иноятов - футбол фахрийси
Шуҳрат Мақсудов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси
Фарҳод Магомедов - ЎзПФЛ бош директори
Аҳмаджон Мусаев - Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи
Темур Низаев - "Правда Восктока" мухбири
Дилшод Нуралиев - Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи
Сакен Пўлатов - "Локомотив" футбол клуби вакили
Абдуҳамидулло Расулов - ФИФА ҳаками ассистенти
Ботир Раҳимов - "Пахтакор" клуби биринчи вице-президенти
Виталий Суюнов - футбол фахрийси
Асқар Толибжонов - ЎФФ Терма жамоалар маркази директори
Давлат Турдалиев - "Спорт" телеканали раҳбари
Абдураҳмон Фозилов - Ўзбекистон миллий терма жамоалари фан-клуби бошлиғи
Бобур Ҳайдаров - ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими бошлиғи
Владимир Штерн - футбол фахрийси
Мухтор Ҳошимов - Ўзбекистон футзал ассоциацияси вице-президенти
Равшан Эрматов - ФИФА рефериси
Равшанек Юнусов - футбол фахрийси
Вильгелм Қаҳҳоров - футбол фахрийси
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи
Юрий Саркисян - "Нефтчи" клуби бош мураббийи