21 февраль куни футзал бўйича 17-Ўзбекистон чемпионати 2-босқич 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Чорак финал босқичи ўйинларида чемпионатнинг саккиз жамоаси кейинги босқич йўлланмаси учун майдонга чиқди.
Мусобақалар регламентига кўра, жамоалар чемпионатнинг 1-босқич 4 тури якуни бўйича эгаллаган ўринларига мувофиқ жуфтликларга бўлиб чиқилган эди (тартиб рақамлари: 1-8, 2-7, 3-6, 4-5).
Шундай қилиб, жорий мавсум етакчиси «Ардус»га 8-ўринни эгаллаган «Гулистон» рақиб бўлганди. Бироқ, «Гулистон» мусобақада иштирок этишдан бош тортгани сабаб, унинг ўрнини Самарқанднинг «Нафис» жамоаси эгаллади. Чемпионатнинг иккинчи жамоаси – «Локомотив» эса чорак финал босқичида Бухоро вилоятининг «Когон» жамоасига қарши иккита ўйин ўтказади – бухороликлар чемпионатда 7-ўринни эгаллашган эди.
Тегишли тартибда «Максам-Чирчиқ» «Пахтакор» билан, «Бунёдкор» эса «Турон-С» билан иккитадан ўйин ўтказади.
Ўзбекистон чемпионати чорак финал босқичи ўйинлари плей-офф тизимида ўтказилади ва иккита ғалабага эришган жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Акс ҳолда, учинчи ўйин ўтказилади.
Чорак финалнинг биринчи ўйин куни қуйидаги натижалар қайд этилди:
Ўзбекистон чемпионати, чорак финал
21 февраль, пайшанба
Максам-Чирчиқ – Пахтакор 6:0
Голлар: Шавкат Деконов (11, 25), Хуршид Тожибоев (13, 33, 40), Умид Эргашев (36)
Турон-С – Бунёдкор 1:2
Голлар: Мухтор Абдукаримов (10) – Жасур Содиқов (9), Аъзам Саидаҳматов (38)
Ардус – Нафис 10:3
Голлар: Дилшод Раҳматов (4, 22, 32), Фаррух Зокиров (8, 16, 30), Жамолиддин Шарипов (8), Зариф Бегулов (17), Темур Шоймардонов (32, 38) – Ален Алиев (10), Тоҳир Темиров (33), Акмал Юсупов (34)
Когон – Локомотив 2:11
Голлар: Алишер Аҳмедов (13, 20) – Нодир Элибоев (1), Даврон Чориев (2, 39), Артур Юнусов (4, 32), Фахриддин Самегов (14), Ғулом Мамажонов (20), Жавлон Аноров (27), Хуршид Умаралиев (38), Константин Свиридов (39), Ислом Камолжонов (39).
22 февраль куни ўйинлари қуйидаги тартибда ўтади:
9:00. Нафис – Ардус
11:00. Пахтакор – Максам-Чирчиқ
13:00. Бунёдкор – Турон-С
15:00. Локомотив – Когон