Кириш Регистрация

Артета Фабио Виейранинг келажаги ҳақида гапиради

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ярим ҳимоячи Фабио Виейра ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик футболчи ноябрь ойидан бери жароҳат туфайли майдонга тушмаяпти. 23 ёшли ярим ҳимоячининг қайтиши чоршанба куни "Порту"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги биринчи ўйинда бўлиб ўтиши мумкин.

"Биз Виейрага эга бўлганимиздан жуда хурсандмиз, лекин айни пайтда ҳозирги вазиятдан қайғурамиз, бу унинг учун қийин давр эди. Биз Фабиони жуда иқтидорли футболчи деб биламиз ва биз унинг имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш ниятидамиз”, деди Артета.

Фабио Виейра жорий мавсумда барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:34, 21.02.2024.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.