Кириш Регистрация

Тухель: "Биз ушбу мавсум охирида ҳамкорликни тўхтатишга келишиб олдик"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Бундеслигада мюнхенликлар ва етакчи “Байер” ўртасидаги фарқ 8 очкога етди.

"Биз ушбу мавсум охирида ҳамкорликни тўхтатишга келишиб олдик. Унгача мен ва мураббийлар штаби, албатта, максимал муваффақиятни таъминлаш учун қўлимиздан келганини қилишда давом этамиз", - деди Тухель "Бавария" расмий сайтига.

Бунгача Томас "Бавария" бошқарувида битта соврин - ўтган мавсумда Бундеслига чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Тухель "Барселона" бош мураббийи лавозимига даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 15:18, 21.02.2024.
Ўқилди: 1191 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.