Каталониянинг "Барселона" клуби янги мураббий изламоқда. Амалдаги бош мураббий Хави Эрнандес жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилган.
Todofichajes журналистларининг фикрича, машҳур испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги клуб қизиқиш доирасига тушиб қолган. "Барселона" Роберто де Дзерби ва Ханс-Дитер Флик билан келиша олмаса, бу мураббийни чақириши мумкин.
Лопетегининг сўнгги иш жойи "Вулверхэмптон" бўлган. Испания чемпионатида у "Реал Мадрид" ва "Севилья"даги фаолияти билан танилган. Хулен Испания терма жамоасини ҳам бошқарган.