Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Гвардиола: "У аллақачон жаҳон даражасидаги футболчига айланган"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 26-турида "Борнмут" устидан қозонилган сафардаги ғалабадан сўнг (1:0) "шаҳарликлар"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филипп Фоденнинг ўйинига изоҳ берди. “Сити”нинг ягона голини ўйиннинг 24-дақиқасида айнан Фоден киритди.

“У аллақачон юқори даражадаги футболчига айланган. Илгари у кичкина бола эди, ҳозир эса жаҳон даражасидаги футболчи. Бу жуда ҳам яхши. У ҳамма жойда ўйнай олади, лекин айниқса марказда у жуда зўр", - дея Гвардиола сўзларини келтиради Marca.

23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Филипп Фоден "Манчестер Сити" клуби академиясини тугатган ва бутун фаолиятини "шаҳарликлар" сафида ўтказмоқда. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:49, 25.02.2024.
Ўқилди: 1666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик