"Боруссия" душанба куни машғулот ўтказди.
Журналист Патрик Бергернинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Дортмунд жамоаси бош мураббийи Эдин Терзич машғулотларни эрта тарк этган.
Клуб буни мутахассиснинг касал бўлиб қолгани билан изоҳлади. Қайд этиш жоиз, “Боруссия” сўнгги ўн тўртта расмий ўйинда бор-йўғи тўртта ғалабани нишонлай олди.
Айни пайтда "асаларилар" Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.