Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Натижа: Бир турда 45 гол – бу АПЛ рекорди!

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 23-тури жуда самарадор ва қувноқ ўтди - 10та ўйинда 45та гол!

Ҳар бир учрашувга ўртача ҳисобда 4,5та гол! Бу турнир тарихидаги рекорднинг такрорланишидир. Аниқроғи, 20та жамоа иштирок этган мавсумлар доирасидаги бирор турда бундан кўпроқ гол қайд этилмаган.

Рекорд қандай такрорланди?

3-4 февраль кунларига қўйилган барча ўйин­лар қувноқ натижаларни тақдим этди. 5 февраль куни (душанба)га белгиланган 23-турнинг сўнгги учрашувида эса «Брентфорд» ва «Манчестер Сити» футболчилари камида 5та гол уришса, рекорд янгиланарди. Амалда «шаҳарликлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, бошқача айтганда, мутлақ натижа учун 1тагина гол етишмади. Лекин факт шуки, мавсум-2023/2024нинг 23-тури тарихга энг самаралиларидан бири сифатига кирди - 45та гол. Энг «пассив» ўйин Борнмутда кузатилди: «Борнмут» - «Ноттингем Форест - 1:1 (атиги 2та гол). 23-тур мезони билан қарасак, «Олд Траффорд»да ўтган «МЮ» - «Вест Хэм» учрашуви ҳам камтарона кўринади. Ваҳоланки, унда Эрик тен Хаг шогирдлари рақиб дарвозасини 3 марта нишонга олишди. Энг асосий жиҳат: тур ўта самарали бошланди - 2та 2:2 ва «Ньюкасл» - «Лутон» тўқнашувида нақ 8та гол (4:4). Шунинг баробарида 10та учрашувда 3та йирик ҳисобли ғалаба ва 4та самарали дуранг қайд этилди.

20та жамоадан 18тасида гол

23-турда атиги 2та жамоа - «Шеффилд Юнайтед» ва «Вест Хэм» гол қувончини туймади. 3 февраль кунги 5та ўйинга эса нақ 26та гол тўғри келди. АПЛда 20 жамоа иштирок этган давр мобайнида бирор кун бу қадар самарали якунланган эмасди. Айтганча, аввалги энг юқори натижа ҳам яқиндагина кузатилди - декабрнинг 3-санасида 24та гол. 

Бу рекордми ёки йўқ?

Чемпионат тарихида аллақачон 1та турда 45та гол расмийлаштирилган, фақат бир нюанс бор. АПЛ расмий сайтининг барча вақтларга тегишли рекордлар саҳифасига қарасак, бунга қадар энг юқори маҳсулдорлик мавсум-2020/2021 2-тури ва мавсум-2022/2023 34-турида қайд этилгани ёзилган - 44тадан гол. Аслида АПЛ тарихида 45та гол тақдим этган тур ҳам йўқ эмас. Савол: расмий сайт нега буни тан олмаган? Эҳтимолки, бунга ўшанда тур ўйинлари жуда узоқ вақтга чўзилгани сабабдир... Ҳар ҳолда, 7та ўйин 26-27 декабрь кунлари ўтказилган бўлса, қолган 3таси 23 февраль, 10 март ва 6 апрелда бўлганди. Қисқаси, баъзи учрашувлар коронавирус эпидемияси туфайли бошқа муддатга сурилганди. Дарвоқе, ўша турда жами голлардан 9таси ёхуд 20 фоизи «Манчестер Сити» - «Лестер» учрашувида кузатилган. Эсласангиз, Хосеп Гвардиола жамоаси «тулкилар»ни 6:3 ҳисобида доғда қолдирганди. Энди эса 45 гол одатий ихчам тур, яъни атиги 3 кунда расмийлаштирилди.

Тарихий рекордчи? 

АПЛ тарихидаги мутлақ натижа эса мавсум-1992/1993нинг сўнгги турида қайд этилган. Лекин ўша вақт лигада 22та жамоа бор эди ва рекорд 11та ўйин самарасидир. Гап 1993 йилнинг 8 май куни бўлган тур ҳақида кетмоқда. 11та учрашувда 53та гол - буни янгилаш қийин, албатта. Ўша тур 1та ўйинга тўғри келадиган ўртача гол миқдори бўйича ҳам олдинда. Чунки мухлислар ҳар 1 учрашувда ўртача ҳисобда 4,82тадан гол кўришган! Эътиборлиси, «Блэкберн» - «Шеффилд Уэнсдей» ўйинида атиги 1та гол (1:0) қайд этилгани ҳам рекорд ўрнатилишига тўсқинлик қилмаган. Боз устига, 4та ўйинда жамоалар 3тадан гол билан кифояланган (3та 2:1 ва 1та 3:0). Лекин бошқа ўйинларда самарадорлик юқори нуқтага кўтарилган: «Шеффилд Юнайтед» - «Челси» - 4:2, «Мидлсбро» - «Норвич» - 3:3, «Ковентри» - «Лидс» - 3:3, «Саутгемптон» - «Олдхэм» - 3:4, «Манчестер Сити» - «Эвертон» - 2:5 ва «Ливерпуль» - «Тоттенхэм» - 6:2. Диққатга сазовор томони, «Энфилд»да бўлган энг сермаҳсул ўйинда голларнинг ярми 78-дақиқадан кейин урилган. 30 йилдан кўпроқ вақт олдинги мавсум якунида «МЮ» чемпионликка эришганди. «Астон Вилла», «Норвич», «Блэкберн» ва «КПР»нинг кучли бешликка киргани эса бироз ажабланарли туюлади. «Тоттенхэм», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Челси» клублари аксинча, 8-11-ўринларга жойлашган. «Шеффилд Уэнсдей», «Ковентри», «Ипсвич» ва «Олдхэм»нинг АПЛ чегарасидан узоқлашганига анча бўлганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

АПЛ тарихидаги энг самарасиз турчи?

2001 йилнинг 24-25 ноябрь кунлари 10та ўйинда атиги 10та гол урилган. Қолаверса, шундан 4таси «Арсенал» ва «МЮ» ўртасидаги баҳс (3:1)га тўғри келган (жумладан, Тьерри Анри охирги дақиқаларда «дубл»га эришганди). 4та ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса, яна 4таси тақдирини ягона гол ҳал қилган, яна бири 1:1 натижаси билан якунланган.

Содиқ РАҲМОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 26.02.2024.
Ўқилди: 1669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.