Матбуотда Хави қарорини ўзгартирса, келаси мавсумда "Барселона" бош мураббийи бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Айтилишича, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта ёш мутахассисга мурожаат қилиб, ундан яна бир йил қолишини сўраган.
Хавининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Бироқ Хави фикридан қайтмайди.
Spanish Sport хабарига кўра, ёш мутахассис кетишга қатъий қарор қилган, ҳаттоки Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги ғалабалар ҳам унинг қарорини ўзгартира олмайди.
Қайд этилишича, Хави ўз қарорини натижаларга қараб эмас, балки клубдаги вазиятни чуқур таҳлил қилгани учун қабул қилган. Масалан, Хави "Барса" спорт тузилмасида тўлиқ бирликни кўрмаяпти.