Кириш Регистрация
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче 0-4 Рома
31/08 22:30 Осасуна 1-0 Хетафе
31/08 23:45 Аталанта 1-0 Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

Осимхен Марадонанинг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен “Сассуоло”га қарши учрашувда (6:1) хет-трик қайд этди.

25 ёшли футболчи ўйиннинг 31, 41 ва 47-дақиқаларида рақиблар дарвозасига тўп киритди - эндиликда нигериялик футболчининг жорий Италия чемпионатида урган голлари сони 11 тага етди. Opta хабарига кўра, Осимхен афсонавий Диего Марадонадан кейин кетма-кет тўрт мавсумда А серияда ўн ёки ундан ортиқ гол урган биринчи "Наполи" футболчисига айланди. Тарих давомида бу ютуқга фақат уч киши эришган - биринчиси 30-йилларда чиқиш қилган Аттила Саллустро эди.

Ўтган мавсумда Виктор Осимхен 32 ўйинда 26 гол уриб, А сериянинг энг яхши тўпурари бўлганди. Форвард олдинги икки мавсумни 14 ва 10 та гол билан якунлаган.

Киритилди: 01:15, 29.02.2024.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик