"Интер" бош директори Жузеппе Маротта бош мураббий Симоне Индзагининг янги шартномаси мавзуси ҳақида гапирди.
Бош мураббийнинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталаригача амал қилади. Маротта клуб мутахассис билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини тан олди.
"Биз Симонени яхши кўрамиз ва у билан ишлашни давом эттирмоқчимиз. Музокаралар қулай пайт келганда бошланади. Унинг шартномаси 2025 йилда тугайди, лекин у бу ерда бахтли ва биз унинг ишидан жуда мамнунмиз”, - деди "нерадзуррилар" бош директори.
Симоне Индзаги 2021 йилнинг ёзидан буён миланликларни бошқариб келмоқда.