Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

А серия. Баҳс сўнгида урилган гол «Милан»га ғалаба келтирди, «Лацио» ўйинни 8 киши бўлиб якунлади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган илк учрашув курашларга бой ва асабий ўтди. «Лацио» хаёлан «Бавария»га қарши ўйинга тайёрланаётган бўлса-да, А серияда 3-ўринда бораётган «Милан»га кескин қаршилик кўрсатди.

«Россонери» биринчи бўлимда деярли ҳеч қандай вазиятни юзага келтира олмаган бўлса, мезбонлар тўп билан камроқ муомалада бўлса-да ҳужумда хавфлироқ кўринишди. Тайм сўнгида эса меҳмонлар иккита яхши имкониятдан фойдалана олишмади.

«Лацио» иккинчи бўлим бошида, кутилмаганда, майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Баҳсли вазиятда Лука Пеллегрини иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. «Милан» сон жиҳатдан устунликка эга бўлган босимни ошириб борди. Шунга қарамай, захирадан майдонга туширилган Чиро Иммобиле ажойиб имкониятни қўлдан чиқарди: яқин масофадан берилган зарбадан сўнг тўп устунга тегиб қайтди.

76-дақиқада Рафаэл Леау мезбонлар дарвозасини ишғол қилганди, бироқ гол офсайд туфайли бекор қилинди. Ўйин сўнги «Милан» ўз мақсадига эришди. 88-дақиқада Ноа Окафор иккинич уринишда Проведель дарвозасини забт этди.

Римликлар таслим бўлишмади, аммо Иммобиле иккинчи вазиятни қўлдан чиқарди. Мезбонлар асабийлаша бошлашди ҳамда қўшиб берилган дақиқаларда Адам Марушич ва Маттео Гендузи қизил карточка олишди. «Лацио» ўйинни 8 киши бўлиб якунлади.

«Милан» ғалабани сақлаб қолди ва ўз очколарини 56 тага етказиб олди. Жамоа энди 2-ўриндаги «Ювентус»дан 1 очко ортда қолмоқда.

Италия чемпионати, 27-тур
Лацио – Милан 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 88 Окафор.
Лацио – Проведель, Марушич, Романьоли, Хила, Пеллегрини, Луис Альберто (Хюсай, 60), Весино (Катальди, 78), Гендузи, Фелипе Андерсон, Дзакканьи (Исаксен, 66), Кастельянос (Иммобиле, 60).
Милан – Меньян, Флоренци (Калабрия, 64), Кьер (Томори, 81), Габбия (Тиав, 81), Эрнандес, Лофтус-Чик, Беннасер (Рейндерс, 64), Пулишич, Адли (Окафор, 71), Рафаэл Леау, Жиру.
Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (50), Романьоли (58), Флоренци (61), Адли (70), Иммобиле (76), Габбия (80), Эрнандес (84), Хюсай (90), Рафаэл Леау (90), Пулишич (90).
Четлатишлар: Пеллегрини (57), Марушич (90+4), Гендузи (90+6).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:17, 02.03.2024.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.