Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Футбол ҳакамлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Баҳо:
+ | -

28 февраль куни ЎФФ мажлислар залида ўзбекистонлик барча футбол ҳакамлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ЎФФ ва ЎзПФЛ раҳбарияти мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди.

Қайд этиш жоиз, 2 март куни старт оладиган 2013 йилги Олий Лига баҳсларида 16 нафар бош ҳакам ва 30 нафар бош ҳакамлари фаолият юритади. ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметовнинг таъкидлашича, 2013 йилги ҳакамлик гонорари 20 фоизга ошган.

Йиғилишда ОФК йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев ҳам чиқиш қилиб, ФИФА қароргоҳида ўтган ва ўзи иштирок этган семинар тўғрисида ҳисобот берди. Абдуллаев ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар тўғрисида ахборот бериб, ҳакамларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Йиғилишда ҳакамларнинг клубларнинг матбуот котиблари билан ҳамкорликда ишлаши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Фарҳод Магаметовнинг алоҳида қайд этишича, ҳакамлар ўйин якунига етганидан сўнг 30 дақиқа ичида ўйин қайдномасини тўлдириб, уни мезбон жамоа матбуот котибига топширишга мажбурдирлар.

«Қайдномани мезбон жамоа матбуот котиби 1 соат ичида ЎзПФЛ матбуот хизматига жўнатиш учун ўйин ҳакамлари ҳам жавобгар ҳисобланади», - дея қўшимча қилди ЎФФ Ҳакамлар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилги мусобақаларда хизмат қилишга тавсия этилган ҳакамлар рўйхати ЎзПФЛ сайтининг "Ҳужжатлар" бўлимига жойлаштирилган.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:36, 28.02.2013.
Ўқилди: 3989 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.