Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов ва Обидхон Нўмонов бронза медалини қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтаётган "катта дубулға" мусобақасида -73 кг вазн тоифасида қатнашган ҳар икки дзюдочимиз ғалабага бўлган иштиёқларини муносиб тарзда намойиш этишди.

Шаҳрам Аҳадов пойтахтимизда ўтаётган турнирда бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда нейтрал атлет мақомида курашган Маҳмадбек Маҳмадбековдан устун келиб, бешинчи маротаба «Катта дубулға» таснифидаги мусобақанинг медалини расмийлаштирди.

-73 кг вазн тоифасида курашган яна бир спортчимиз Обидхон Нўмонов ҳам бронза медалига сазовор бўлди. Қозоғистонлик Данияр Шамшаев беллашувда тақиқланган усулни қўллагани учун ҳамюртимиз бронза медали билан тақдирланадиган бўлди. Шу тариқа, Нўмонов ва Аҳадов ўз ҳисобларига жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 500 очкони қўшиб қўйишди.

Афсуски, бронза медали учун баҳсда жароҳат олган Обидхон Нўмонов тақдирлаш маросимида иштирок эта олмади. Нўмоновнинг тезроқ соғайиб, янада кучли бўлиб қайтишини тилаб қоламиз. Ғолиб ва совриндорларга медалларни Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров топширди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:02, 02.03.2024.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик