Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Best Eleven» (Жанубий Корея): «Сервер Жепаров — «Сеонгнам»нинг «козири»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг «Best Eleven» ойлик футбол журнали Кей-лига старти арафасида клубларнинг ҳолати, тайёргарлиги ва режаларига оид мақолани эълон қиларкан, «Сеонгнам Илва Чунма»га ҳам алоҳида эътибор қаратган. Жумладан, нашр шундай ёзади:

«Ўтган мавсумда умидларни пучга чиқариб, мусобақа жадвалининг иккинчи ярмидан ўрин олган сеонгнамликлар бош мураббий Шин Тъ Ёнгни ўрнидан тушириб, Ан Ик Суга рулни тутқазишди. Амалга оширилган харидларга қараб, «Сеонгнам Илва Чунма»ни бемалол совриндорлар қаторидан жой олишга уринишини тахмин қилиш мумкин. 2009 йили ОЧЛ ғолиблиги ва Кей-лигада 2-ўринни олгандан кейинги 2 йил мобайнида сеонгнамликлар фақатгина пастга шўнғиш билан овора бўлишди. 2011 йилги мавсумда 10-ўринни егаллаган жамоа кейинги мавсумда 12-ўрингача қулади. Бу қадар паст кўрсаткич сўнгги ўн йилликда илк марта кузатилиши эди. Ўтган мавсумдаги хатолардан керакли хулосаларни чиқарган «Сеонгнам Илва Чунма»нинг бу йил мақсадлари жиддий».

Бизнинг диққатимизни тортгани шуки, нашр ҳамюртимиз Сервер Жепаровни «Сеонгнам Илва Чунма»нинг «козири» деб бахолаган ҳолда, тезлиги ва техникаси билан тилга тушган Ким Тэ Хванни еса «сеҳрли таёқча» деб атаган.

«Осиёнинг енг яхши футболчиси мақомига икки марта эришган ўзбекистонлик футболчи шубҳасиз жамоанинг «козири»га айланиши кутилмоқда. 2010 йилги мавсумда «Сеул»нинг чемпионликка еришишига улкан ҳисса қўшган футболчи «Сеонгнам»нинг ҳужумларига хилма хиллик киритишига умид қилинмоқда. Ан Ик Сунинг яна бир топилмаси Ким Тэ Хвандир. Унда жуда юқори тезлик ва техника бор. Ишончни оқлашга эса шароит ва вақт етарли».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:39, 01.03.2013.
Ўқилди: 6407 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик