Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Муҳаммадкарим Тоиров: «Ҳали чемпионат узоқ, ишонаманки, ишқибозларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг ОКМКга қарши учрашувидан сўнг жамоанинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Муҳаммадкарим Тоиров клуби матбуот хизматига беллашув борасидаги фикрларини билдирди.

— Чемпионатнинг дастлабки ўйинидан сизда қандай таассуротлар қолди?
— Мавсумдаги биринчи ўйинимизни ўтказдик ва бир очкога эга бўлдик. Кейинги беллашувларда мухлисларимизни бунданда хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳали чемпионат узоқ, ишонаманки, ишқибозларимизни ғалабаларимиз билан кайфиятларини кўтарамиз.

— ОКМКга қарши ўйин ва натижадан қанчалик қониқдингиз?
— Биринчи ўйинга нисбатан яхши. Кейинги турларда ўйинимизни янада кучайтирамиз.

— Рақиб сиз кутгандек ўйин кўрсатдими?
— Ҳа, мен кутгандек ўйин намойиш қилди. Ҳар доимгидек ОКМК яхши жамоа.

— «Андижон» 10 март куни ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилади. Бўлажак ўйин олдидан нималарни айта оласиз?
— Бўлажак ўйинга биз бундан ҳам қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Негаки, бу ўз майдонимизда бўлади. Албатта, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 16:18, 04.03.2024.
Ўқилди: 934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6711]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3863]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3360]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3249]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3100]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3041]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2734]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2580]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2577]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2496]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик