Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Малайзияга 2 кишилик чипта!

Баҳо:
+1 | -

Аввало ўзимни таништирсам. Исмим Жахонгир.  Stadion.uz сайтининг “IMPERATOR” никли юзериман. Куни кеча сайтда “Футбол заковати” танловининг финал раунди бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу ўйинда камина ҳам қатнашиб, финалгача етиб борган 8 иштирокчидан бири эдим. Аввало биз мухлисларга шундай қизиқарли ва фойдали турнир ташкиллаштириб берган Хушнудбек Худайбердиев ва Олимхўжа Бўроновга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу турнир орқали қизиқарли ва шиддатли беллашувлар гувоҳ бўлиш билан биргаликда тез фикрлаш, футбол билимларимизни оз бўлсада юксалишига эришдик.

Кечаги ўйин тафсилотлари ҳақида ортиқча гапирмайман. Бошидан кузатиб келаётганлар кечаги ўйинни ҳам ўтказиб юборишмагани аниқ. Айтиб ўтишим керакки, финалда берилган саволлар савияси анча юқори бўлди (айниқса мантиқий саволлар). Ўйиндаги шиддат ҳам жуда юқори эди. Мен ҳам финал иштирокчиси сифатида эрталабдан ўзгача бир иштиёқ билан 20:00да бошланажак финални кута бошладим. Футболга қизиқувчи учта дўстимга қўнғироқ қилиб, кечга томон ҳеч нарсани режалаштирмасликларини тайинлаб, уйимга таклиф қилдим. Улар футболга мендан кам қизиқишмайдию, лекин Stadion.uz сайтига кириб туришмас эди. Табиийки, улар нега уйга чақирганимни ҳам билишмасди. Келганларидан сўнг мен уларга турнир ва унинг қоидаларини тушинтирдим ҳамда менга ёрдам бериб туришларини сўрадим. Ва гапим сўнгида: “Бу финал, турли саралашлардан ўтиб, шу ергача етиб келдим. Агар бугун 1-ўринни олсам, Малайзияга икки кишилик чипта (!) ютиб оламан. Шунинг учун жиддийроқ ёндашайлик” дея огохлантирдим (дўстларим, мени кечиринг. Интрига бўлишини хоҳлагандим). Улар “Малайзияга икки кишилик чипта” ҳақида эшитгач, компютерга яқинроқ жойлашиб, ўзгача бир иштиёқ билан ўйинга тайёргарлик кўра бошлашди.

Финал бошланди! Ўйинга шу қадар берилиб кетгандикки, уйимдагилар менинг хонамда нима бўлаётганига тушунишмасди: қий-чув, бақир-чақир. Мендан бошқа финалда қатнашган 7 иштирокчи қандай муҳитда ўйнадилар билмадиму, лекин “Imperator” ники остида 4 нафар футболнинг ашаддий мухлислари  ўтиришганди. Шунга қарамай, минг афсуслар бўлсинки, яхши қатнашолмай 6-ўриндан жой олдик. Камида 3та саволда жавобни ёзишга улгирмадик. Дархақиқат, ахир бу — финал. Рақиблар ўта кучли эди. Шу ўринда “Футбол Заковати”даги илк чемпионимиз — “Inyaz” никли Хумоюнбекни ғолиблик билан табриклайман! Мана шундай футбол орқали эришажак мазмунли ва қизиқарли дамларимиз кўп бўлсин!

IMPERATOR ники остидаги Жаҳонгир

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:06, 02.03.2013.
Ўқилди: 6446 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.