Еврокубокларда ҳафтанинг энг яхши футболчилари аниқланди.
Чемпионлар лигасида соврин "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда дубль қайд этган "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппега насиб этди. Франциялик футболчи Вилли Орбан ("Лейпциг"), Харри Кейн ("Бавария") ва Мануэль Аканжи ("Манчестер Сити")ни ортда қолдирди.
Европа лигасининг энг яхши футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг бўлди, у “Марсель” сафида “Вильярреал” дарвозасига иккита гол урган. Бошқа даъвогарлар Жуниньо Виейра ("Қорабоғ"), Дарвин Нуньес ("Ливерпуль") ва Стефан Эль-Шаарави ("Рома").
ПАОК дарвозасига иккита гол урган Загребнинг “Динамо” клуби ҳужумчиси Бруно Петкович Конференциялар лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди. У Эран Захави ("Маккаби Тель-Авив"), Жонатан Дэвид ("Лилль") ва Йоррел Хатони ("Аякс") ортда қолдирди.