Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Бензема: «ПСЖ» — ҳақиқий жамоа, «Реал»да...»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Ал-Ҳилол» шарафини ҳимоя қилаётган Карим Бензема Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳақида юқори фикрлар билдирди.

«Қачонки мураббий 60 ёки 70-дақиқада ўзгаришларни амалга оширса, майдонга тушган йигитлар ўйинни бошлаганлардан кўра кўпроқ фойда келтиришмоқда. Ваҳоланки, улар захира ўйинчилари ҳисобланади. Тасаввур қиляпсизми?

Ҳамма нима қилиши кераклигини, жамоага қандай ҳисса қўшиши лозимлигини билади. Асосий таркиб ўйинчиси ҳам, захирадан тушадиган футболчи ҳам ўз вазифасини аниқ тушунади. Шу билан бирга, захирадагилар аразлаб ўтиришмайди.

«Реал»да эса ҳаммаси мураккаброқ, чунки улар жамоа бўлиб ўйнашмайди. «ПСЖ» — юлдузлар жамоаси эмас, фақатгина «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле бундан мустасно. Лекин буни унутинг: улар прессинг қилишади, ҳимояланишади, ҳужумга ўтишади ва тинимсиз югуришади.

Луис Энрике — «ПСЖ»даги энг машҳур шахс. Аммо бу ҳақиқий жамоа. Ҳужумга истаган футболчингни қўйишинг мумкин — уларнинг барчаси ҳамжиҳатликда ишлайди. Захирадагилар ҳам худди асосий таркибдек қаттиқ меҳнат қилишади. Уларнинг кучи ҳам мана шунда», — деди Карим Бензема.

Киритилди: 13:42, 24.04.2026.
Ўқилди: 2755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик