Дарвин Нуньес "Сити"га қарши биринчи бўлимда 5 марта офсайдга тушиб қолди.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес биринчи бўлимда беш марта офсайдга тушиб қолди. Таққослаш учун, умумий ҳисобда “Ман Сити”дан Эрлинг Холанд ва Хулиан Альварес Премьер-лиганинг бутун мавсуми давомида атиги 3 марта ўйинда ташқари ҳолатда қолиб кетган.
Хусусан, норвегиялик футболчининг Премьер-лига ўйинларида фақат битта офсайд ҳолати аниқланган.