Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жозе Моуриньо: «Ўйинимиз вақтида бутун дунё ҳаракатдан тўхтайди, «МЮ»га қарши учрашув финал даражасига эга»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал, «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ҳам «Манчестер Юнайтед» ҳам биз ҳам бу учрашувга охирги тур учрашувларида ғалаба қозонган ҳолда, жуда яхши кайфиятда етиб келдик. Аммо ҳеч ким эртага ким ғолиб чиқишини айтиб бера олмайди. «МЮ» мартнинг ўзидаёқ Англия чемпионлигини қўлга киритиши мумкин... Аммо биз ҳам кучлимиз».

«Айнан мана шу учрашув ҳақида, ким ғолиб чиқиши борасида ҳеч ким аниқ гап айта олмайди. Эртага учрашув пайтида бутун дунё ҳаракатдан тўхтайди. Бу ўйин финал даражасидаги учрашув бўлишга муносиб».

«Мен еврокубокларда юздан ортиқ учрашувларда иштирок этганман. Агар эратага биз мағлубиятга учратадиган бўлсак, бунинг учун кўз ёш тўкмаймиз. Агар ғалаба қозонадиган бўлсак, худди 2004 йилда бўлгани каи 100 қадам олға юрган бўламиз».

«Фергюсонга қарши жуда кўплаб учрашувларда жамоамни майдонга олиб тушганман. Ғалаба ҳам бўлган, дуранг ҳам, мағлубият ҳам. Аммо мен статистикага катта эътибор қаратмайман. Эртага барчаси майдонда ҳал бўлади».

«Ўзимни 71 ёшимда ҳам мураббий сифатида тасаввур қилишим мумкин. Фергюсон билан муносабатимизга келадиган бўлсак, сэрни жуда ҳурмат қиламан. У ҳозир ҳам мураббийликда ўсишда давом этмоқда».

«Манчестер Юнайтед»дан нима кутмоқдаман? Ўйлашимча, улар ҳимоявий ва ўта эҳтиёткор футбол намойиш этишади. Тўп «Реал»да бўлганида жуда хавфли, шунингдек уларда ҳам. Умуман эртага улар ҳам олдинга боришга уринади. Биз ҳам», дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Marca» нашри.

Манба: www.marca.com
Киритилди: 02:31, 05.03.2013.
Ўқилди: 6891 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.