Европа Чемпионлари Лигасининг 1/8 финал финал босқичи жавоб учрашувида "Боруссия" Дортмундда Нидерландиянинг ПСВ клубини қабул қилади.
Меҳмонлар бош мураббийи Питер Бош Жои Веерманнинг тайёрлиги ҳақида фикр билдирди.
"Мен у ҳақида нима дейишаётганини тушунаман, лекин драматик бўлмайлик. Агар у ўйнай олмаса, бошқа яхши футболчини майдонга тушираман. Бу ПСВнинг жорий мавсумдаги кучи. Жамоамда яхши ўйинчилар кўп" - деди Бош.
Эслатиб ўтамиз, эртага бўлиб ўтадиган учрашувнинг дастлабкиси 1:1 ҳисобида якунланганди.