Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Мухлислик — ватанпарварликнинг бир куринишидир

Баҳо:
+3 | -

Авваллари европалик футбол ишқибозлари ҳам бизнинг футболсеварларга ўхшаб ўзларининг футболга оид веб-сайтларида Месси ва Роналдуни солиштиришгани ҳақида мақола чиққанида ёки ўйиндан олдин баҳслашишни бошлаб, ўйиндан кейин “чиройли” сўзлар билан бир-бирларини сийлаб сайтларни безашармикин деб кўп ўйлаганман. Ҳа, йўғааа, уларнинг олдида бизникилар ҳолва бўлса керак, ахир улар юқори савияли футбол ичида — Европада яшашади, деб хулоса ҳам қилганман. Албатта, Мадрид ва Каталония мухлислари ўртасида тез-тез жанглар бўлиб туришига алсо шубҳа йўқ.

Кўҳна қитъага ўқишга келганимдан кейин янги курсдошларим орасидан ўзимга ўхшаган футбол мухлисларини учратдим. Аслида улар оддий футбол мухлиси эмас, балки ўзининг шаҳри жамоаси ва миллий терма жамоасининг мухлисларидир. Улар футболни ўз жамоалари тимсолида севишади. Германияда "Бавария" мухлислари фақат "Бавария" ҳақида ўйлашади ёки "Боруссия" Дортмунд мухлислари фақат шу жамоа иштирокидаги ўйинларга вақт ажратишади.

Бир римлик ошнам бор. У "Рома"нинг шунчаки мухлиси эмас, у "Рома"ни ўзининг жамоаси деб билади. Хоҳ Италия клуби бўлсин, ҳоҳ Европанинг қайсидир гранд клуби бўладими, Италия терма жамоасини ҳисобга олмаганда, унинг бошқа клублар билан умуман иши йўқ. У “Олтин тўп” совринига фақат Тотти муносиб деб билади, бошқасини тан олмайди. Унинг "Лацио" ҳақидаги фикрларини эса тасаввур қилиш, менимча, қийин эмас.

Бу йигит ҳақида гап бошлаганимнинг сабаби, у билан футбол ҳақидаги бўлган бир нечта суҳбатларимни баён қилишдир. Бир сафар мен ўзимча мақтаниб, бизда бир футбол сайти бор, у ерда чиққан футбол мақолаларини ўқиб бўлгач, мухлислар албатта фикр-мулоҳазалар ёзиб қолдиришади. Энг зўрлари "Барселона" ёки "Реал" ҳақидаги мақолалардан кейин бўлади. Бу жамоаларнинг мухлислари шу қадар уларни севишадики, хатто бир-бирини сўкиб виртуал тарзда уришиб кетишгача боришади дедим. Ундан эса ўзим кутган фикрнинг ғирт тескарисини эшитдим: “Нима сизларни бошқа қиладиган ишингиз йўқми? Сизларда ўз шаҳри ёки туманининг футбол клубига мухлислик қилишмайдими? Нима кераги бор сизларни умуман танимайдиган "Реал" ёки "Барcелона" ҳақида баҳслашиб? Биринчидан, вақтингизни йўқотасиз, асосийси қаёқдаги испанларни деб асабларингизни бузишингиздан сизларга нима фойда?” деган саволларни бергач, мен ўзимизнинг клублар ҳақида гапиришга уялибми, шунчаки “гапинг тўғри” дея қолдим. Тўғрида, у институтга бормасдан Италия кубоги доирасидаги "Рома" ва қанақадир Италия C-серияси клуби ўртасидаги ўйинни томоша қилганидан кейин, мен қандай қилиб Олий Лигамизга бўлган қизиқиш ҳақида гапираман?

Шукрки, миллий терма жамоамиз охирги вақтларда биз мухлисларни хурсанд қилиб келмоқда, унинг ўйинларини орзиқиб кутамиз, барчамиз МТЖ ўйинларини стадионда томоша қилгимиз келади. Қарангки, Гонгконг терма жамоасига қарши ўйинни томоша қилаётганимда италиялик дўстим билан кўришиб қолдим. Осиё Кубоги саралаш учрашуви эканлигини билгач, бу жуда муҳим турнир деб ўйлади шекилли: “Нега стадион мухлислар билан тўлмаган?” деб сўради. Гонгконгни ютиш осон, бу жамоага қарши ўйин унчалик қизиқмас дедим. Мен қаёқдан билай ўйинда гол уролмаслигимизни? Ўйин ниҳоясига етганидан сўнг, ўйин бошида мухлислар тўлмаганлиги ҳақидаги гапимни эслатди. “Пахтакор” стадионида Римдаги “Стадио Олимпико”га ўхшаб етмиш мингта эмас, балки бор-йўғи унинг деярли ярмича ўриндиқ борлигидан унинг ҳали унинг хабари йўқ эди.

Тақдир тақозоси билан, сешанба куни бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Ал-Иттифоқ" ўйинини ҳам бирга кўрдик. Унга бу қанақа мусобақа эканлигини айтганимдан кейин, у Чемпионлар Лигаси бўлса жуда қизиқ ўйин бўлишига шубҳа қилмади. Афсуски, ўйиннинг “шиддатини” кўриб, мониторда тез-тез кўриниб турган сариқ ва кўк ўриндиқларга кўзи тушганидан кейин, мийиғида кулиб, писанд қилмасдан Гонгконгга қарши ўйинда берган саволини такрорлади. Бу сафар индамай гапни буриб кетолмадим. Унга футболимиз йилдан-йилга ривожланиб бораётганинию, лекин нимагадир стадионларга мухлислар келиши камайиб кетаётганлигини айтиб бердим. Чипталарнинг нархлари ҳақида сўз очмадим. Ҳар холда, бир сафар у менга "Рома"нинг А-сериядаги ўйиниларида энг арзон — саккизинчи тоифали чипта 18 евро (тахминан 50 минг сўм) эканлигини айтиб берганди. Ўйин сешанба куни соат маҳаллий вақт билан 16:00 да бошлангани эса унинг учун энг ажабланарлиси бўлди. Қани энди футболни шу вақтга белгилаётган мутасадди раҳбарларимиз ҳам унинг вақтидан шундай ажабланишса.

У менга футбол мухлислар учун, футбол мухлиси ўз жамоаси учунлигини роса уқтирарди. “Агар сизлар стадионга бормасдан, футболчиларга далда бўлмасангиз уларни ўйнагиси келармиди? Шундай бўлгандан кейин қанақасига футбол ривожланади?” деган саволлари орқали футбол тараққиётининг асосларидан бири бу мухлислар эканини тушунтиришга уринди. “Реал", "Барселона" ёки "Манчестер" учун юрак ҳовучлаб ўтириш — ғирт бемаънилик”, деганини аниқ эслайман.

Юқоридаги гаплар билан сизни севимли жамоангиздан қайтармоқчи эмасман, шунчаки ўзимиздан минглаб километр узоқда тўп тепадиганларни деб бир биримизни ҳақоратлаб, дилимизни оғритгандан кўра, ўзимизнинг футбол қандай бўлишидан қатъий назар, уни қўллаб-қувватлашга чақирмоқчиман.

Ҳа айтганча, римлик ошнамнинг исми Валерио, мен уни ўзбекча қилиб Вали деб чақираман. Унинг мен билан танишишдан олдин ҳам бизнинг футбол ҳақида хабари бўлгану, буни Ўзбекистон эканлигини билмаган. У менга Сколари ва Ривалдо қайсидир Осиё жамоасида эканлиги ҳақидаги маълумотга интернетда кўзи тушганини айтиб берган эди.

Ҳусниддин Жалилов, Германиядан

Манба: http://jalilov.blogi.uz/
Киритилди: 08:48, 07.03.2013.
Ўқилди: 5523 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.