Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Умарали Раҳмоналиев: «Канте ҳам ҳаётдаги, ҳам футболдаги кумиримдир»

Баҳо:
+ | -

Кейинги йилларда ўзбек футболидан бир неча иқтидорли ижрочилар етишиб чиқиши яхши анъанага айланди.

Айниқса, ўтган йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ташкил этилган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан, кейинроқ қитъа чемпиони сифатида Аргентинадаги жаҳон чемпионатида юқори савияли ўйин кўрсатган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан бир неча ўйинчилар Европанинг кучли лигаларида ўйнашни кўзламоқда. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов Францияни забт эта бошлаган бўлса, ўша терма жамоанинг яна икки етакчиси - Аббосбек Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаларига Россия орқали йўл очиш вариантини танлади.

- Умарали, Қозонга келганингизга ҳам бир йил бўлди, лекин ҳамон клуб базасида яшаяпсиз. Нега?

- Ҳар икки ойда терма жамоада ўйинларим бўларди, доимий тарзда сафар қилишимга тўғри келди, шу боис ижарага уй олишни истамагандим. Базада эса қулайлик бор, тартиб-интизом ва режимга амалга қилиш осонроқ. Машғулотлардан кейин тренажёр залида шуғулланиб, тикланиб олишим мумкин. Бўйдоқман ва базада яшасам ҳам бўлаверади. Ота-онам ҳали Қозонга келишгани йўқ, синглимни ўқиши бор, лекин яқинда меҳмонга келишади.

- Улар нима нима иш қилишади?

- Отамнинг ўз бизнеси бор, онам эса ўқитувчи. Наманганда яшашади. Уларни Тошкентга кўчиб ўтишга кўп маротаба ундадим, лекин ҳеч кўнишмади. Бизнинг ўз ҳовлимиз бор. Укам ҳам бор, яқинда олтига тўлди. У кўчада тўп тепади. Ҳар доим футболкалар ва тўплар олиб келишимни сўрайди. Агар футболга қизиқиши сўнмаса, ёрдам берамиз, албатта.

- Футболни қандай бошлагансиз?

- Мен ҳам кўпчилик болалар каби маҳалла кўчаларида бошлаганман. Кейин мактабдаги секцияда 3 йил шуғулландим, ундан кейин бизни спорт мактабига кўрикка чақиришди.

- «Бунёдкор» сизларни қачон олиб кетган?

- 15 ёшимизда. Тошкентда турнир ташкил қилишди ва мени кўрикка чақиришди. Келсак, юзлаб болалар бор экан. «Бунёдкор» топ-клуб ва ҳамма унинг академиясига киришни истарди. Кийим алмаштириш хонасида ўтирсак, мураббий кириб Умид Султоновни (ҳозир «Бунёдкор»да ўйнаябди) кўрсатди. Бир жамоадан уч киши эдик, фақат уни олишаркан. Кейин секин чиқиш эшигига йўл олдик. Мураббий ортимиздан чақирди ва фақат икки кишини олишини айтди. Биз буни ўз мураббиймизга айтдик. У киши «Ё учалангни олади, ёки ҳеч кимни, бўлмаса, бошқа академияга - «Пахтакор»га олиб бораман», - деди. Натижада бизни олиб қолишди.

- Биринчи мураббийларингиздан бири сизни жисмоний кўрсаткичларингиз туфайли олишни истамаганини айтганди...

- Бундай эмас. Аксинча, кўпчилик менинг жисмоний кучим кўринишимга нисбатан кўп эканидан ҳайратга тушарди, тенгқурларим мендан баланд эди.

- Бошқа мамлакатга кўчиб ўтишдан қўрқмадингизми?

- Йўқ, мен аллақачон кўникиб қолдим. 15 ёшимдан оиламсиз ёлғиз яшайман, «Бунёдкор» мактабига олиб кетилганида - Тошкентда эдим, оилам эса Наманганда яшарди. Шундай қилиб, мен ўз уйимдан узоқда ҳаётга мослашиш қандай эканлигини биламан.

- Сиз ўйнаганда, формангизни Нголо Кантеникига ўхшаб тўғрилайсиз. Нега?

- Бу мен учун - ритуал. Биринчидан, формани тартиблаб олиш интизомли эканингдан далолат беради, ўзингни назорат қиласан. Кантега ўхшаб деганингизга у менинг ҳаётда ва футболдаги кумирим. Камтарин инсон, ўзини ҳеч қачон жамоадан устун қўймайди.

- Демак, сиз ёқтирган чемпионат Англия Премьер-лигаси, жамоа эса, «Челси» эканда?

- Ҳа мен Англия Премьер-лигасини яхши кўраман. Мақсадим ўша ерда ўйнаш, эртами-кеч Премьер-лигага бориш. Лекин менга «Манчестер Юнайтед» ёқади.

- Нимаси билан?

- Болалигимдан шундай, чунки Криштиану Роналду ҳаракатларидан ҳайратга тушардим. Яна «Реал» ва «Милан» ҳам ёқади. Айниқса, Рональдино, Бекхэм, Гаттузо ўйнаган «Милан» ёқарди. Гаттузо - қирол! Ҳозир у каби ўйнасанг, ўша заҳоти четлатишади!

- «Манчестер Юнайтед»даги энг ёқтирган футболчингиз ким?

- Роналду. Менда унинг футболкаси бўларди!

- «Рубин»га ўтаётганингизда Рустам Ашурматов ҳам келишини билармидингиз?

- Клубнинг унга қизиқаётганини билардим, аммо ўша пайтда ҳали расмий шартнома имзоланмаганди. Агентим Ўзбекистонда менга музокаралар олиб борилаётганини айтди. Рустам худди акамдек! Юртимда у билан шахсан таниш эмасдим ва биринчи марта «Рубин»да тиббий кўрикдан олдин учрашдик.

- Россия чемпионати Ўзбекистондан нимаси билан кучлироқ?

- Россияда нафақат техник, балки жисмоний фазилатлар ҳам муҳимдир. Сиз ерда мустаҳкам туришингиз керак! Агар заиф бўлсангиз, шунчаки рақобатлаша олмайсиз. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионати даражаси ҳам ошди. Илгари фақат техникага, бугунги кунда жисмоний ва тактикага ҳам эътибор қаратилмоқда. Албатта, агар «Рубин» Ўзбекистонда ўйнаса, шубҳасиз энг кучли клуб бўларди.

- Рус тилида яхши гапиряпсиз. Лекин нега ундан кам фойдаланасиз?

- Хато қилишдан қўрқаман. Агар бирон бир жойда хато қилсам, дарҳол трендга чиқиб қоламан (кулади).

- Чет элликлар билан инглиз тилида равон гаплашаётганингизни эшитдим...

- Наманганда яшаганимда ҳар куни инглиз тилини ўрганардим. Мана, бугун ўша меҳнатим самарасини бермоқда.

- Осиё Кубоги ўйинларини томоша қилдингизми?

- Терма жамоамизнинг ҳар бир ўйинини томоша қилдим. Биз яхши ўйнадик, лекин шунга қарамай Қатарда ма?лубиятга учрадик - жуда хафа бўлдим. Биз яхши ўйнадик - бу терма жамоамизнинг энг яхши ўйини эмас. Ахир бизда жароҳатлар жуда кўп эди - асосий ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйнамади.

- Терма жамоангизнинг энг кучли ўйинчиси ким?

- Ёшларимиз жуда яхши кўринади, аммо бутун жамоа яхши ўйнади. У ерда дўстларим ўйнашади ва ҳеч кимни хафа қилмаслик учун исмларни айтмайман.

- Файзуллаев исмини кутаётгандим.

- У ажойиб ўйинчи, лекин агар уни айтсам, Абдуқодир хафа бўлади (Абдуқодир Ҳусанов). Бизда яхши ўйинчилар жуда кўп!

- Баҳорда ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида игтирок этасиз. Терма жамоа олдида қандай вазифалар турибди?

- Ушбу турнир орқали Париждаги ёзги Олимпиада ўйинларига боришимиз мумкин. Мақсад аниқ - энг юқори ўринларни эгаллаш, лекин биз босқичма-босқич борамиз. Биз чемпион бўламиз, деб айта олмайман. Иншаллоҳ! Барча рақиблар кучли.

- Жаҳон чемпионатидан кейин сизга Европа клублари томонидан катта қизиқиш бўлди.

- Суҳбатлар бўлди, турли агентлар турли мессенжерлар орқали ёзишди. Лекин мен бош қотириб ўтирмадим. Агентимни рўпара қилиб қўйдим. Мен машқ қилишим, ўйнашим ва бу ҳақда ўйламаслигим керак.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:40, 18.03.2024.
Ўқилди: 1155 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.