«Манчестер Сити» футболчиси Жеймс Милнер ҳозирда «Милан» таркибида ҳаракат қилаётган собиқ жамоадоши Марио Балотеллини соғинганини айтиб ўтди.
«Уни ростданам соғиндим. У диққат марказида бўлишни ёқтирарди. Кийиниш хонасида худди 12 ёшли болакай тургандай бўларди.
Марио жуда яхши йигит ва ҳеч кимга муаммо туғдирмайди. Ўйлайманки, унинг «Милан»даги ишлари яхши. У жуда талантли ва Италияда янада ёрқинроқ порлайди»,- дейди футболчи собиқ жамоадоши ҳақида.