Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бахтиёр Ашурматов:«Динамо»га қарши ўйинни қолдирилишини сўрагандим»

Баҳо:
+ | -

Бугун «Динамо» – «Гулистон» учрашуви олдидан «Гулистон» клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов   ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлайманки Самарқандда жуда яхши ўйин бўлади. «Динамо» мухлислари қаршисида ўйнайди ва совуқ бўлишига қарамай мухлислари кўп бўлишини сезиб турибмиз. Биз жуда қийин ўйин олдида турибмиз.  Ҳар икки томондан ҳам қийин бўлади. «Динамо» кучли қаршилик кўрсатса , об ҳаво ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Стадионни тозалаган тақдирда ҳам бу совуқда майдонга тушиш қийинчилик бўлади . Бу ҳар икки жамоага ҳам таъсир ўтказади.

Ўйинни қолдиришни сўраган бўлар эдим. Бундай шароитда мухлисларга жуда ҳам қийин бўлади. Биринчи навбатда мухлисларни ўйлашимиз керак. Бошқа иложи йўқлиги учун ўйин бўлиб ўтадиган бўлди.

«Динамо» биринчи турда мағлуб бўлган. Ютқазган жамоага қарши ўйнаш эса, ғолибга қарши ўйнашдан қийинроқ. Бугун фақатгина омади кулган жамоа ғолиб бўлади. Кучли жамоа эмас.

Биринчи ўйиндаги ғалаба асло тасодиф эмас. Биз Зарафшонга 3 очко учун бордик ва мақсадга етдик. Равшан Акмалович жамоаси ҳам бизга осонликча очко улашгани йўқ. Мен йигитларга ўйин олдидан Олий лига қийинлигини тўла тушунтирганман.

Ўйин олдидан таркибимизда битта жиддий йўқотиш бор. Иля Ҳайров бугун майдонга туша олмайди. Биринчи ўйинда жиддий жароҳат олган ва бир нечта ўйинни ўтказиб юбориши мумкин», -    дея фикрларини айтиб ўтади «Гулистон» клуби бош мураббийи.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 15:38, 09.03.2013.
Ўқилди: 3385 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.