2017 йилнинг ноябрида “Сантос”, “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид” ва “Милан” клубларининг собиқ ҳужумчиси Италия суди томонидан зўрлашда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. 2022 йил январь ойида унинг апелляцияси рад этилди, ўша йилнинг февраль ойида Италия Робинёни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди.
Чоршанба куни Олий суд мажлисида Италиянинг Робинёнинг жазо муддатини Бразилияда ўташи ҳақидаги илтимоси қаноатлантирилди.
Собиқ футболчининг ҳимояси Бразилия Олий судига апелляция шикояти берди.
Робинё пайшанба куни Бразилияда, Сантосдаги уйида ҳибсга олинди ва унинг апелляция аризаси рад этилгунга қадар озодликдан маҳрум бўлганидан сўнг дастлабки бир неча соатни ҳибсда ўтказди, дея хабар беради The Athletic.
ESPN таъкидлашича, Робиньо жазони Бразилия қамоқхонасида ўта бошлаган.













