Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Водий дербисидаги можаролар: ЎзПФЛ ҳакамлик бўйича расмий тушунтириш талаб қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Суперлиганинг 6-тури доирасида ўтказилган “Андижон” — “Навбаҳор” (0:1) учрашувидаги тартибсизликлар ва ҳакамлик масаласида расмий муносабат билдирди.

7 апрель куни бўлиб ўтган водий дербисида ўйин регламенти билан тартибга солинадиган қоидаларнинг бузилиши қайд этилган. Учрашувдан кейин Лига расмийлардан мазкур вазиятлар юзасидан билдирги кутган. Бироқ комиссар ҳисоботидан ташқари, бош ҳакам ва тўртинчи ҳакам томонидан мезбонлар захира ўриндиғида юзага келган ҳолатлар бўйича расмий қайд киритилмагани маълум бўлди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида “Андижон” бош мураббийи Самвел Бабаян ҳакам қарорларига билдирган эътирози учун сариқ карточка олди. Эътиборлиси, мутахассис аввалроқ – 3 март куни бўлиб ўтган Тартиб-интизом қўмитаси йиғилишида ҳам интизомий жазога тортилган. Шунга қарамай, у “Навбаҳор”га қарши баҳсда техник зона қоидаларини бир неча бор бузган: белгиланган ҳудуддан чиқиб кетган, эътироз сифатида тўпни майдонга улоқтирган ҳамда ҳакамлар билан тортишувларга киришган.

Мазкур ҳолатлар майдондаги вазиятга ҳам таъсир ўтказиб, ўйин давомида асабий эпизодларнинг кўпайишига сабаб бўлди.



Лига баёнотида қайд этилишича, барча клублар бош мураббийлари учун ягона тартиб ва талаблар амал қилади. Эмоциялар футболнинг ажралмас қисми сифатида қабул қилинса-да, қўмита қарорларига ва амалдаги қоидаларга нисбатан ҳурматсизликка йўл қўйилмайди.



Шунингдек, Лига Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказидан мазкур учрашув ҳакамлиги бўйича расмий тушунтириш талаб қилган. Текширув комиссар ҳисоботлари ва трансляция тасвирлари асосида олиб борилади. Айрим эпизодларда бош ҳакам ва захира ҳаками ўйинни тўлиқ назорат қила олмагани, вазиятларни тартибга солишда етарли чоралар кўрмагани таъкидланган.



Қайд этилишича, учрашувда ишлаган реферилар ўйин натижасига бевосита таъсир қилган қўпол хатоларга йўл қўймаган. Бироқ айрим эпизодлар учрашув тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган даражада баҳсли бўлган.

Лига стадиондаги атмосфера ва ташкилий жараёнларни ижобий баҳолади. Шу билан бирга, мухлислар учун сифатли ва томошабоп футболни таъминлаш мақсадида ўйин давомида баҳсли, кўнгилсиз ҳолатлар ҳамда ташқи аралашувларни максимал даражада камайтириш устувор вазифа экани таъкидланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:31, 08.04.2026.
Ўқилди: 1980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик