"Интер" ҳимоячиси Бенжамин Павар клуб ва мамлакатдаги фаолияти ҳақида гапирди. “Мен ҳозир ажойиб мухлисларга эга гўзал мамлакатда яшаётганимдан хурсандман.
Италияда ўйнаш ажойиб. Мен жуда кўп ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман", - дея Паварнинг сўзларини келтиради Алфредо Педулла.
Футболчининг сўзларига кўра, у "Бавария"дан марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш учун кетган, чунки бу унинг севимли позицияси.