Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони Тим Цзю (24-0, 17 KO) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотидан суратлар жойлади.
Австралиялик боксчи 31 март куни Лас-Вегас шаҳрида америкалик Себастьян Фундора (20-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилади. Цзюдан бўйи деярли икки қарич баланд бўлган Фундорага бу жанг камарни қўлга киритиш учун яхшигина имконият. У фаолиятида 22 та жанг ўтказган бўлса, ҳали бирон марта ҳам чемпионлик камари учун рингга чиқмаган.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Себастьян Фундора жароҳат сабаб сафдан чиққан америкалик Кит Турманнинг ўрнини эгаллаганди. Фаолиятидаги ягона мағлубиятини Брайан Мендосадан қабул қилиб олган. Цзю ҳам бўлажак жангжа WBO камари ёнга WBC чемпионлик камарини қўшиб қўйиш учун ҳаракат қилади.
Маълумот учун, биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли. Балки, ҳамюртимиз кейинги жангини Тим Цзю - Себастьян Фундора жанги ғолибига қарши ўтказар. Бу ҳолатга жароҳатидан фориғ бўлиб қайтадиган Кит Турман ҳалал бериши мумкин.