Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Касбини улуғлаган қўриқчилар рейтинги

Баҳо:
+ | -

Кўпинча дарвозабонлар хизматларига яраша қадр-қимматга эга бўлмайдилар, омадсиз ўйинлардаги хато-камчиликлар эса уларнинг зиммаларига юкланади.

Тўғри, моҳир посбон - ярим жамоа деган ўринли ҳикмат ҳам йўқ эмас. Жуда кўп ҳолларда айнан биринчи рақам соҳиблари ўйин тақдирини ҳал қиладилар. Шу боис, уларга доимо алоҳида эътибор билан ёндашиш керак. Қуйида  ҳозирда фаолиятида энг кўп «қуруқ» ўйинларни ўтказган ишончли посбонлар билан танишамиз.

Войцех ШЕНСНИ (141та «қуруқ» ўйин)

Ёшлигидан ўз касбининг устаси бўлган Шенснининг фаолияти яхши жамоаларда ўтмоқда. Массимилиано Аллегрининг «Ювентус»ида тақдирнинг ўзи Войцехдан камроқ тўп ўтказишни тақозо этади. Шу сабабли 33 ёшли польшалик посбон «А» сериясида «қуруқ» ўйинлар сони бўйича етакчилар бешлигида бормоқда. У чемпионат доирасида 20та гол қўйиб юборди, голлар сони кўпроқ бўлиши ҳеч гап эмасди. Таажжубки, «кекса синьора»нинг ҳимоя чизиғи талабга тўлиқ жавоб бермайди. Шу сабабли, дарвозани тажрибали посбон қўриқлаши муҳим аҳамият касб этади.

ЭДЕРСОН (151та)

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик дарвозабони тез орада мазкур кўрсаткич бўйича ўзининг собиқ қўшнисидан ўзиб кетиши мумкин. Жорий мавсумда «шаҳарликлар» нисбатан кўпроқ гол ўтказиб юбораётган бўлсаларда, бу ғалаба қозонишларига монелик қилмаяпти. 30 ёшли кипер ҳамон Хосеп Гвардиола жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб қолмоқда. Албатта, барча касбдошлари қатори Эдерсон ҳам камчиликларга йўл қўяди. Лекин кўп ҳолларда ўз дарвозасини жонбозлик эвазига ишончли қўриқлайди. Унинг ёши ва маҳоратини инобатга олганда, яна кўплаб «қуруқ» ўйинларни ўтказишга қодир.

Тибо КУРТУА (166та)

Шубҳа йўқки, Куртуа ҳақли равишда дунёнинг энг сара дарвозабонлари сафидан жой олди. Бельгиялик «Реал»ни жуда кўп марта 100 фоизлик голлардан сақлаб, чинакам пос­бон эканлигини майдонда исботлаган. Ҳеч бўлмаганда, 2022 йилдаги «Ливерпул»га қарши ЕЧЛ финалини эсга олсак, Тибо фантастик маҳоратни намойиш этганди. 31 ёшли дарвозабон жароҳат олганлиги сабабли жорий мавсумда бир марта ҳам майдонга тушмади. Лекин Андрей Лунин унинг йўқлигини умуман сездирмаяпти. Шу сабабли, «қаймоқранглилар»да ҳаммаси жойида Куртуа қайтгач, ишлар янада юришиб кетади - Тибо «қуруқ» ўйинлар сонини оширади, чунки бу моҳир посбон дарвозасини забт этиш осон эмас.

Марк-Андре тер Штеген (171та)

«Барселона»да ҳам ижобий натижани таъминлай оладиган ишончли ижрочи бор. Хави давридаги чемпионлик мавсумида тер Штеген кўплаб ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш билан бош қаҳрамон ролини ўйнади. Бироқ 31 ёшли немис ҳам жароҳат туфайли жорий мавсумнинг бир қатор ўйинларида майдонга туша олмади. Лекин барибир, «қуруқ» ўйинлар бўйича Ла Лиганинг топ-еттилигидан жой олди. Миш-мишларга биноан, Марк-Андрега Саудия клубларида қизиқиш катта. Бироқ посбон юксак савиядаги фаолиятини давом эттириш ниятида. Муҳими - «кўк-анорранглилар»нинг сифатли таркиби, тер Штеген эса уялтириб қўймайди.

Мануэль НОЙЕР (172та)

Бу йигитнинг «Бавария»даги фаолияти шу қадар узунки, аслида у «Шальке»да тарбияланган эканлигини кўпчилик унутиб ҳам юборган. 2011 йилдан бери «Рекордмайстер» дарвозасини қўриқлаётган футболчи жамоанинг энг обрўли ўйинчиларидан бирига айланган. Миш-мишларга биноан, Юлиан Нагельсманнинг истеъфога чиқарилишига 37 ёшли дарвозабон ҳам алоқадор экан. Бироқ инкор этиб бўлмайдиган факт шуки, Мануэль ўз вазифасини доимо аъло даражада бажариб келган ва ҳозир ҳам юксак савияда тўп сурмоқда. Эҳтимол, Германия мезбонлигида бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ҳам у биринчи рақамли дарвозабон мақомида иштирок этар. Раҳбарият қандай қарорга келишидан қатъий назар, Нойер яна бир неча мавсумда ҳар қандай жамоага ёрдам қўлини чўзишга шай ҳолатда.

Ян ОБЛАК (203та)

Словениялик дарвозабон ҳикоямиз қаҳрамонлари орасидаги супер рекордчи. У ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлаш борасида 200талик маррани босиб ўтган ягона футболчи. Шундай юқори маҳорат соҳиби учун 4та соврин кам, албатта. Бироқ 31 ёшли посбонни «Атлетико»даги шарт-шароитлар тўлиқ қаноатлантирмоқда. Ян 2014 йилдан бери «матрасчилар» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Ўшанда мадридликлар уни «Бенфика»дан 16 млн. еврога сотиб олишганди. Шундан бери Облакнинг қиймати бир неча бараварга ошиб кетди, ўзи эса ҳамон ишончли ва барқарор ўйинни давом эттирмоқда. Қисқаси, «матрасчилар» фаолиятида парвоз ва пасайишлар учраб туради. Лекин дарвозабон доимо юксак савияда.

Киритилди: 23:55, 26.03.2024.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.