Кириш Регистрация

«Барса» Ансу Фатининг сотувидан қанча маблағ ишлаб олмоқчи эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчи Ансу Фати билан хайрлашишга қарор қилди. Ҳозирда "кўк-анорранглилар" тарбияланувчиси Англия Премьер-лигасида "Брайтон"да ижара асосида ўйнамоқда.

Ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар беришича, Каталония гранди раҳбарияти Ансуни сотишдан 60 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи 23та ўйинда иштирок этган. У тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 21 ёшли испанияликнинг "чайқалар" билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди. Transfermarkt портали унинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:47, 27.03.2024.
Ўқилди: 4578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.