«Барселона» футболчиси Хави эртага бўлиб ўтадиган «Милан»га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.
«Олдиндаги баҳсдан фақат ижобий натижа кутаман, гарчи биринчи учрашувда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам. Бизда 90 дақиқа бор, балки 120 дақиқадир.
«Милан»да жуда яхши футболчилар йиғилган ва улар ҳар қандай вазиятдан фойдалана олишади. Рақиб ҳаводан келаётган тўпларда жуда хавфли. Биз жуда эҳтиёткорлик билан тўпни назора қилишимиз ва рақибга қарши ҳужумга ўтишига йўл бермаслигимиз керак.
«Милан» ва «Реал»дан қабул қилган мағлубиятларимиз бизнинг иззат-нафсимизга тегди. Биз яна ғолиблик руҳини қайтаришни хоҳлаймиз.
Балки Вилановада очиқ футбол ёки соф марказий ҳужумчи билан ўйнаш режалари бордир, лекин бундан хабарим йўқ. Нима бўлганда ҳам биз ҳужум қилишимиз ва тезкор гол киритишимиз керак»,- дейди Хави.