“Боруссия Дортмунд” қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди.
Бугун Бундеслиганинг 27-тури доирасида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси "Бавария"ни мағлуб этди (2:0). Бу “асаларилар”нинг кетма-кет бешинчи ғалабаси.
Бунгача Германия чемпионатида "Унион" (2:0), "Вердер" (2:1) ва "Айнтрахт" (3:1), Чемпионлар лигасида эса ПСВ (2:0) устидан ғалаба қозонилганди.
"Боруссия" Бундеслигада 53 очко билан 4-ўринда бормоқда ва пешқадам "Байер"дан 20 очко ортда қолмоқда.