"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола чемпионлик пойгасидаги рақибларидан қайси бирини афзал кўриши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Сити" 63 очко билан АПЛ турнир жадвалида "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан бир очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда. Якшанба куни Гвардиола жамоаси энг яхши тўплар фарқи эвазига чемпионатда пешқадамлик қилаётган “канонирлар”ни қабул қилади.
“Агар биз бўлмасам, кимни чемпион сифатида кўришни истардим? Менинг "Арсеналь"да (Микель Артета) дўстим бор, лекин "Ливерпуль"да ҳам Тьяго бор. Мен бу ҳақда ўйламаган эдим. Унга кўпроқ лойиқ бўлган ғалаба қозонсин. Агар бу Артета бўлса, мен уни табриклайман, агар Юрген (Клопп) бўлса ҳам шундай бўлади" - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra.