«Ювентус» ҳимоячиси Стефан Лихтштайнер ўзининг «ПСЖ»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«ПСЖ» билан ҳеч қандай алоқа қилганим йўқ. Балки, клублар менинг трансферим борасида музокаралар олиб боришгандир, лекин менинг бундан хабарим йўқ. Мен «Ювентус»да бахтлиман ва бу ердан кетишим қийин бўлади»,- дейди футболчи.
Жорий мавсумда футболчи Италия чемпионатида 22 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига тўртта гол киритган.