"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар Паулиста лигаси финалининг "Сантос" ва "Палмейрас" ўртасидаги биринчи ўйинига ташриф буюрди.
Ўйин олдидан бразилиялик футболчи “Эстадио Урбано Калдейра” стадионига Пеле исмли оқ ва тилла рангли футболка кийиб, олқишлар остида кириб келди.
"Мени уйимда кутиб олишганидан жуда хурсандман. Бу ҳақиқатан ҳам яхши.
Мен бу стадионда ўйнашни ва бу муҳитни ҳис қилишни соғиндим" - деди Неймар Globo Esporte нашрига.
Бразилия ОАВлари бу изоҳни 32 ёшли Неймарнинг ватани - "Сантос"га қайтишига ишора сифатида қабул қилишмоқда.
Жорий мавсумда Неймар 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.