Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Эвертон” ҳимоячиси Амаду Онана билан қизиқмоқда. Football Insider хабарига кўра, "болғачилар" бельгияликни сотишга кўндириш учун камида 70 миллион евро товон пули тўлашлари керак.
Онана Англия Премьер-лигасида ҳам, хориж чемпионатларида ҳам катта талабга эга. Ярим ҳимоячи "Барселона"нинг қисқа рўйхатида, аммо молиявий муаммоларини ҳисобга олсак, улар ҳам бу пулни тўлашлари даргумон.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида Онана 23 учрашувда иккита гол урди. 22 ёшли ярим ҳимоячи Премьер-лигадаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда