"Фенербахче" камида ёзгача Туркия Суперлигасида ўйнашда давом этади.
Бугун клуб умумий йиғилишининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Аввалроқ, "Трабзонспор" мухлисларининг Истанбул клуби футболчиларига ҳужуми фонида Суперлигани тарк этиш масаласи кўриб чиқилиши кераклиги хабар қилинганди.
"Фенербахче" президенти Али Коч бугунги йиғилишдан сўнг шундай деди: "Биз бу масалани 3 ой ичида бўлиб ўтадиган умумий йиғилишгача олиб қўямиз. Ҳозир биз спорт машғулотларини тўхтатиш вариантини умуман кўриб чиқмаяпмиз, чунки бунга тайёргарлик кўришимиз керак”.
Клуб раҳбари биринчи навбатда Истанбул жамоасини қабул қилишга тайёр чемпионатни топиш кераклигини таъкидлади: "Фаолиятнинг тўхтатилиши бизни ҳаваскорлар лигасидан бошлашимиз кераклигини англатади. Буни қайсидир даражада енгамиз, кейин эса қайсидир клуб билан бирлашамиз. Бу аввал ҳам содир бўлган. Буларнинг барчасини батафсил ўйлаб кўриш керак. Биз хорижда зарур алоқаларсиз бундай чоралар кўришни режалаштирмаяпмиз”, - деди у.